Умумий қоидалар

Электрон ҳукумат доирасида маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчиларнинг электрон ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашинуви уларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини Идоралараро интеграциялашув платформасига улаш орқали амалга оширилади.

Бунда электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви фақат Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали ташкил этилади.

Фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги ахборот алмашинуви тегишли сўров юбориш йўли билан Идоралараро интеграциялашув платформаси ёрдамида амалга оширилади.

Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар алмашинуви “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон .Республикаси Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотлар фойдаланувчининг ваколати доирасидаги вазифаларни бажариш учун қайта ишлаш мақсадида тақдим этилади.

Идоралараро интеграция платформасига уланиш тартиби

1. Идоралараро интеграцион платформага уланиш тартиби

step icon 1-босқич
user icon Фойдаланувчи
description icon Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича аризани тўлдириб, операторга юборади.
time icon Ихтиёрий.
arrow icon
step icon 2-босқич
user icon Оператор
description icon Аризанинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни келишади.
time icon 7 иш куни.
arrow icon
step icon 3-босқич
user icon Оператор ва фойдаланувчи
description icon Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш юзасидан технологик йўриқномани биргаликда ишлаб чиқади ва келишади.
time icon 7 иш куни.
arrow icon
step icon 4-босқич
user icon Оператор
description icon Фойдаланувчини Идоралараро интеграциялашув платформасига улаш чораларини кўради.
time icon 5 иш куни.

2. Идоралараро интеграцион платформа орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви

step icon 1-этап
user icon Фойдаланувчи
description icon Идоралараро интеграцион платформа орқали веб-хизмат ёрдамида зарур ахборотни олиш учун сўров юборади.
time icon Ихтиёрий.
arrow icon
step icon 2-этап
user icon Оператор
description icon Сўров мазмунини техник талабларга мувофиқлигини текширади ва сўровни ахборот етказиб берувчига юборади.
time icon 7 иш куни.
arrow icon
step icon 3-этап
user icon Operator
description icon Сўров асосида маълумотларни Идоралараро интеграцион платформага юборади.
time icon 7 иш куни.
arrow icon
step icon 4-этап
user icon Оператор
description icon Ахборот етказиб берувчи фойдаланувчига жавобни (фойдаланувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни) юборади.
time icon 5 иш куни.