NIS.GOV.UZ идоралараро рейтинг тизими республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамлаштиришнинг ривожланиш даражасини аниқлайди.
Рейтинг баҳолари NIS ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади. GOV.UZ, қуйидаги мезонлар бўйича:
Ташкилот фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги даражасини аниқлаш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, соҳага оид янгиликлар ва хабарлар алмашиш ҳамда бу йўналишдаги фаолиятни баҳолаш кўрсаткичини ўз ичига олади;
Давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва уларнинг электрон шаклга ўтказилганлик даражаси;
Ахборот хавфсизлиги даражаси ҳамда рақамли маълумотлар, корпоратив тармоқлар ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чоралар баҳоланади;
Ташкилотлар томонидан хизматлар ва жараёнларни электрон шаклда тақдим этишда фойдаланиладиган ҳамда ташкилотларнинг асосий вазифа ва функцияларини автоматлаштиришга мўлжалланган ахборот тизимлари баҳоланади;
Ташкилотларнинг АКТ бўлимлари фаолияти самарадорлиги, зарур идоравий ҳужжатлар ва дастурларнинг мавжудлиги ҳамда IT лойиҳаларини амалга оширишдаги ижро интизоми баҳоланади.