OneID тизими — бу «Рақамли ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификация қилиш учун мўлжалланган ягона ахборот тизими бўлиб, у давлат органлари ҳамда нодавлат ташкилотларнинг ахборот тизимларига оддий ва хавфсиз кириш имконини беради. У орқали турли давлат, таълим, банк, тижорат ва бошқа хизматлардан электрон интерактив шаклда фойдаланиш мумкин.
OneID тизими жисмоний ва юридик шахсларга давлат органлари ҳамда нодавлат ташкилотларнинг ахборот тизимларига рухсат этилган (санкцияланган) тарзда киришни таъминлаш учун мўлжалланган. У турли идентификация ва аутентификация усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, жумладан:
логин ва пароль;
электрон рақамли имзо;
мобил телефон рақами;
масофавий биометрик идентификация.
One ID’ни электрон ҳукумат тизимлари билан интеграция қилиш барча тегишли ресурсларга кириш учун битта ҳисоб ёзувидан фойдаланиш имконини беради. Сиз One ID аккаунтингиз орқали барча хизмат ва сервислардан фойдаланишингиз мумкин.
«Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификация қилиш ягона ахборот тизими тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги №365-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ҳамда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.
Ягона идентификация тизимининг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.
MyID — юз орқали оддий ва хавфсиз биометрик идентификация қилиш учун мўлжалланган уникал воситадир. MyID жисмоний шахсларнинг юзининг ўзига хос биометрик параметрлари асосида ҳақиқий идентификация ва аутентификацияни таъминлайди ҳамда уларга банк ва бошқа хизматлардан масофавий тарзда ёки бевосита (очно) фойдаланиш учун рухсат этилган кириш имконини беради.
MyID’нинг асосий компоненти — махсус лойиҳаланган ва ўқитилган нейрон тармоқ бўлиб, у «жонлиликни аниқлаш» (liveness detection) ва таниб олиш (распознавание) каби жараёнларни бажаради.
Банк иши ва молия. MyID Vision онлайн-банкинг, пул ўтказмалари ва банкоматлардан нақд пул ечишда мижозларни хавфсиз аутентификация қилиш учун.
Чакана савдо. MyID Video Analytics дўконда харидорлар хулқ-атворини таҳлил қилиш, товарларни жойлаштиришни оптималлаштириш, таклифларни шахсийлаштириш ва ўғирликларни олдини олиш учун.
Киришни назорат қилиш. MyID Vision офис бинолари, мактаблар, университетлар ва давлат муассасаларига киришни назорат қилиш учун.
Соғлиқни сақлаш. MyID Vision беморларни идентификация қилиш ва уларнинг электрон тиббий карталарига кириш имконини бериш учун, бу хавфсизлик ва махфийликни оширади.
Меҳмонхона бизнеси. MyID Vision меҳмонларни рўйхатдан ўтказиш, уларга хоналарга кириш ҳуқуқини бериш ҳамда хизмат кўрсатишни шахсийлаштириш учун.
Тадбирлар ва кўнгилочар хизматлар. MyID Palm тадбирларга (концертлар, спорт ўйинлари) тез ва хавфсиз кириш учун.
Транспорт. MyID Vision аэропортлар ва вокзалларда йўловчиларни идентификация қилиш учун, бу рўйхатдан ўтиш ва посадка жараёнини тезлаштиради.
Давлат сектори. MyID Vision ҳужжатларни расмийлаштириш, сайловларда овоз бериш, давлат хизматларини олиш учун — бу хавфсизлик даражасини оширади ва фирибгарликнинг олдини олади.
Биометрик идентификация тизимининг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.