Data.egov.uz портали - Очиқ маълумотлар портали бўлиб, ҳозирги вақтда давлат органларида фойдаланувчилар учун катта қизиқиш уйғотадиган улкан ахборот ресурсларини ўз ичига олади. Давлат органларининг ижтимоий аҳамиятга эга ахборотларини очиқ маълумотлар шаклида ошкор қилиш очиқ давлат бошқарувининг асоси ҳисобланади.
Очиқ маълумотларни нашр этиш ва уларга киришни таъминлаш орқали давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги таъминланади, жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконияти берилади, шунингдек фуқаролар ва бизнес учун янги хизматлар яратилади. Давлат органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва маълумотларни очиқ маълумот шаклида эълон қилиш уларни турли ахборот ресурсларини шакллантиришда ҳамда ахборот тизимларини, шунингдек, давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари учун хизматлар ва иловаларни ишлаб чиқишда маълумот манбалари сифатида ишлатишга имкон беради.
Портал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги "Очиқ маълумотлар тақдим этилишини ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 232-сонли қарори доирасида фаолият кўрсатади.