“Электрон ҳукумат” тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси — тижорат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи бошқа субъектлар томонидан ўз тижорат хизматларини кўрсатиш доирасида давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд маълумотларни узатиш учун мўлжалланган аппарат-дастурий воситалар тўплами.

Фойдаланувчиларнинг ахборот тизимларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш фақат ҳимояланган ВПН тармоғи орқали ташкил этилади.

Фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги ахборот алмашинуви тегишли сўров юбориш йўли билан Рақамли маълумотлар платформаси ёрдамида амалга оширилади.

Рақамли маълумотлар платформасига уланган ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар билан ахборот алмашинуви “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумотлар фойдаланувчининг вазифаларини бажариш учун қайта ишлаш мақсадида тақдим этилади.

Фойдаланувчи ўзига тегишли бўлган маълумотларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ҳамда долзарблигини таъминлаш шарти билан уларни бошқа фойдаланувчиларга, давлат органлари ва ташкилотларига Рақамли маълумотлар платформаси орқали белгиланган тартибда шартнома асосида тақдим этиши мумкин.

Рақамли маълумотларни платформага улаш қуйидаги схема бўйича амалга оширилади:

1. Рақамли маълумотлар платформасига уланиш

step icon 1-босқич
user icon Фойдаланувчи
description icon Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича аризани тўлдириб, операторга юборади.
time icon Хоҳишга кўра
arrow icon
step icon 2-босқич
user icon Оператор
description icon Аризанинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва Рақамли маълумотлар платформасига уланишни келишади.
time icon 7 иш кунида
arrow icon
step icon 3-босқич
user icon Оператор, фойдаланувчи
description icon Рақамли маълумотлар платформасига уланиш юзасидан технологик йўриқномани биргаликда ишлаб чиқади ва келишади.
time icon 7 иш кунида
arrow icon
step icon 4-босқич
user icon Оператор
description icon Фойдаланувчини Рақамли маълумотлар платформасига улаш чораларини кўради.
time icon 5 иш кунида

2 .Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви

step icon 1-босқич
user icon Фойдаланувчи
description icon Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали веб-сервис ёрдамида зарур маълумотни олиш учун сўров юборади.
time icon Хоҳишга кўра
arrow icon
step icon 2-босқич
user icon Оператор
description icon Сўров таркибининг технологик йўриқномага мувофиқлигини текширади ва сўровни маълумот тақдим этувчига юборади.
time icon Автоматик тарзда
arrow icon
step icon 3-босқич
user icon Маълумот тақдим этувчи
description icon Сўровга асосан маълумотларни Идоралараро интеграциялашув платформасига юборади.
time icon Автоматик тарзда
arrow icon
step icon 4-босқич
user icon Оператор
description icon Маълумот тақдим этувчи томонидан тақдим этилган жавобни (маълумотларни) фойдаланувчига юборади.
time icon Автоматик тарзда