Электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги имзо бўлиб, ушбу электрон ҳужжат маълумотларини махсус ўзгартириш (криптографик қайта ишлаш) натижасида электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити ёрдамида яратилади. Шунингдек, электрон рақамли имзонинг очиқ калити орқали электрон ҳужжатдаги маълумотлар ўзгартирилмаганини (бузилмаганини) аниқлаш ва ЭРИ калити эгасини идентификация қилиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 октябрдаги “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги ЎРҚ №793-сон Қонунига мувофиқ, электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатдаги қўл билан қўйилган имзо билан тенг ҳисобланади. Шунингдек, у электрон ҳужжатдаги маълумотларнинг ўзгармаслигини таъминлаш ва муаллифликни тасдиқлаш учун қўлланилади.

ЭРИни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади (“Электрон рақамли имзо калитини рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”). Ушбу хизматлар Давлат хизматлари марказлари орқали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан кўрсатилади.

Рўйхатдан ўтиш

ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини олиш учун жисмоний ва юридик шахслар (аризачилар) Давлат хизматлари марказларига тўғридан-тўғри ёки электрон тарзда Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари ягона интерактив портали (Ягона портал) орқали, ёки e-imzo.soliq.uz расмий ахборот ресурси орқали мурожаат қилади.

 

Система биометрической идентификации