Ягона ахборот тизимлари ва ресурслари реестри — бу давлат органлари томонидан жорий этилган ва амалга оширилаётган ахборот тизимлари ҳамда ресурсларини марказлаштирилган ҳисобга олишга имкон берувчи ахборот тизимидир. Реестрга вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларининг ахборот тизимлари ва ресурслари киритилган.
Тизим давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва дастурий технологияларини ҳисобга олиш, уларнинг ишлаб чиқилиши ва лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш имконини беради. Шу билан бирга, реестр мавжуд функцияларни такрорлайдиган ахборот тизимларининг ишлаб чиқилишини олдини олишда ёрдам беради.
Мазкур реестр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 16-июлдаги 444-сон қарорига мувофиқ яратилган бўлиб, у электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш ва давлат органлари ҳамда ташкилотлар фаолияти бўйича жамоатчиликка электрон ҳисобот бериш тартибини жорий этишга қаратилган.
Ягона портал имкониятлари ҳақида батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.