Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими - давлат хизматларини ҳамда бошқа хизмат ва сервисларни кўрсатиш жараёнида олинадиган айрим бож, йиғим, тўлов ва жарималар ҳисобини юритувчи ахборот тизими
Ягона биллинг тизими оператори - Ягона биллинг тизимининг ишлаши, ундан фойдаланиш, уни ташкилий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси.
Ягона биллинг тизими қуйидаги вазифаларни бажаради:
•  транзакциялар ҳисобини юритиш, ҳисобот ва статистик маълумотларни шакллантириш;
•  банк кассалари, тўлов ташкилотлари ва масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ҳамда
ҳисобварағидан нақд пулсиз кўринишда амалга оширилган тўловлар ҳақидаги маълумотларни қабул
қилиш, қайта ишлаш ва мижозларга реал вақт режимида етказиш;
•  давлат хизматлари, бошқа хизмат ва сервисларни кўрсатиш учун тўланадиган давлат божи, йиғим ва
бошқа тўловларни тўлаш учун инвойс яратиш.
Талабгорнинг ахборот тизимлари ва сервисларини Ягона биллинг тизимига интеграция қилиш талабгор ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминланган ҳолда амалга оширилади.
Ягона биллинг тизимига “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш орқали кирилади.

Ягона биллинг тизимига уланиш қуйидаги схемага мувофиқ амалга оширилади:

1.Рақамли маълумотлар платформасига фойдаланувчиларнинг уланиши

step icon 1-босқич
user icon Фойдаланувчи
description icon Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича аризани тўлдириб, операторга юборади.
time icon Хохишга кўра
arrow icon
step icon 2-босқич
user icon Оператор
description icon Аризанинг белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва Рақамли маълумотлар платформасига уланишни келишади.
time icon 7 иш кунида
arrow icon
step icon 3-босқич
user icon Оператор фойдаланувчи
description icon Рақамли маълумотлар платформасига уланиш юзасидан технологик йўриқномани биргаликда ишлаб чиқади ва келишади
time icon 7 иш кунида
arrow icon
step icon 4-босқич
user icon Оператор
description icon Фойдаланувчини Рақамли маълумотлар платформасига улаш чораларини кўради.
time icon 5 иш кунида

2. Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви

step icon 1-босқич
user icon Фойдаланувчи
description icon Рақамли маълумотлар платформаси орқали веб-сервис ёрдамида зарур маълумотни олиш учун сўров юборади.
time icon Хохишга кўра
arrow icon
step icon 2-босқич
user icon Оператор
description icon Сўров таркибининг технологик йўриқномага мувофиқлигини текширади ва сўровни маълумот тақдим этувчига юборади.
time icon Автоматик тарзда
arrow icon
step icon 3-босқич
user icon Маълумот тақдим этувчи
description icon Сўровга асосан маълумотларни Рақамли маълумотлар платформасига юборади.
time icon Автоматик тарзда
arrow icon
step icon 4-босқич
user icon Оператор
description icon Маълумот тақдим этувчи томонидан тақдим этилган жавобни (маълумотларни) фойдаланувчига юборади.
time icon Автоматик тарзда