Ўзбекистон БМТнинг Электрон ҳукумат рейтингида 31 поғонага кўтарилиб, 32-ўринни эгаллади!
2026-11-19 00:00

Бугун, 2026-йил 19-ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ижтимоий ва иқтисодий масалалар департаменти (UNDESA) томонидан БМТга аъзо 194 та давлат ўртасида ўтказилган навбатдаги “УН Э-Говернмент Сурвей 2026” глобал тадқиқоти натижалари эълон қилинди.

Янги рейтингда Ўзбекистон 0,8930 индекс қиймати билан 31 поғонага юқорилаб, глобал рейтингда 32 ўринга кўтарилди (2024 йилда 0,7999 индекс билан 63 ўринни эгаллаган эди).

Сўнгги тўртта рейтинг давомида (2020–2026 йиллар) мамлакатимиз умумий ҳисобда 55 поғонага юқорилаб, барқарор ўсиш суръатини намойиш этди.

Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг энг юқори — “Жуда баланд” (Very High EGDI) гуруҳидаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлади.

Юртимизнинг рақамли тараққиёт йўлидаги навбатдаги улкан зафари барчамизга муборак бўлсин!

32060 просмотров
Дата изменения:2026-11-24 15:25