Ўзбекистонда «Pensiya» мобил иловаси яратилиб, барча хизматлар электрон шаклга ўтказилади
2026-09-17 00:00

2027 йилдан бошлаб барча 25 та пенсия хизматини электрон ва проактив шаклга ўтказиш таклиф этилмоқда.

Бу жараёнда сунъий интеллект, автоматлаштирилган Call-марказ ва «Pensiya» мобил иловасини жорий этиш кўзда тутилган.

Мобил илова орқали фуқаро ягона пенсия профилини шакллантириб, ўзининг иш стажи, тўланган ижтимоий солиғи ва келгусида олиши мумкин бўлган пенсияси ҳақидаги маълумотларни кўриши мумкин бўлади. Шунингдек, иш стажидаги камчиликлар аниқланган тақдирда, фуқарога бу ҳақда олдиндан хабар бериш имконияти яратилади.

Айни пайтда Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган 25 та хизматнинг 7 тасида қоғоз ҳужжатлар ва инсон аралашуви сақланиб қолган. Шунингдек, иш ҳақи ва меҳнат стажи маълумотларини рақамлаштириш ҳамда идоралараро маълумот алмашинувини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилган.

Янги тизим жорий этилса, фуқаролар пенсия хизматларидан қоғоз ҳужжатларсиз ва идорама-идора юрмасдан фойдаланиши, жараёнларни эса электрон шаклда кузатиб бориши мумкин бўлади.

Манба: egov.uz

187 просмотров
Дата изменения:2026-11-24 15:10