Бугун, 24 сентябрь куни ICTWEEK 2026 доирасидаги “Рақамли давлат: ягона ёндашув, замонавий бошқарув ва фуқаролар учун янги имкониятлар” форуми якунида рақамли технологияларни жорий этишда фаол ва ташаббускор бўлган соҳа етакчилари ҳамда ташкилотлар тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
Мукофотларни Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Аюбхон Султанов топширди.
Барча номинациялар ва ғолиблар рўйхати:
«Электрон иштирокни ривожлантириш бўйича энг фаол ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси;
«Рақамли давлат аудити бўйича энг яхши ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;
«Назорат жараёнларини рақамлаштириш бўйича энг яхши ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
«Суд-ҳуқуқ тизимини рақамлаштириш бўйича ташаббускор ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
«Энг кўп проактив рақамли хизматлар кўрсатувчи ташкилот» — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги;
«Энг яхши рақамли интеграция ва стратегик ҳамкор ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
«Мудофаа соҳасини рақамлаштиришдаги ислоҳотлари учун» — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;
«Рақамли давлат хизматларини жорий этиш бўйича илғор ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
«Энг инновацион давлат хизмати кўрсатувчи ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
«Энг яхши ақлли транспорт экотизимини яратган ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги;
«Самарали рақамли трансформацияни амалга оширган ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
«Энг яхши рақамли геомаълумотлар ечимини жорий этган ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
«Сунъий интеллект ечимларини жорий этиш бўйича илғор ташкилот» — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси;
«Рақамли ривожланишда энг юқори натижа кўрсатган давлат ташкилоти» — Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси;
«Рақамли ривожланишда энг юқори натижа кўрсатган саноат корхонаси» — “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти;
«Ақлли ҳудудий бошқарувни жорий этган намунавий ташкилот» — Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги;
«Энг яхши рақамли суғурта хизматлари ташкилоти» — “Алском суғурта компанияси” акциядорлик жамияти.
Барча ғолиб ва совриндорларни муборакбод этамиз!
Манба: egov.uz