Мактаб ўқувчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди
2026-09-14 00:00

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 13- ва 17-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар учун my.gov.uz порталидан фойдаланиш бўйича семинар-тренинглар ўтказилди.

Тадбирда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатилаётган оммабоп электрон хизматлар, улардан мустақил фойдаланиш тартиби ва яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, “MyGov” мобил иловасининг имкониятлари ҳамда давлат хизматларидан телефон орқали тезкор фойдаланиш усуллари тушунтирилди.

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.

Бундай амалий машғулотлар ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ва электрон давлат хизматларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

Манба: egov.uz

179 просмотров
Дата изменения:2026-11-24 15:09