my.gov.uz орқали суғурта хизматларига 133 мингдан ортиқ ариза келиб тушди!
2026-08-01 00:00

Мамлакатимизда рақамли давлат хизматларининг қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Бу жараёнда my.gov.uz портали фуқароларнинг оғирини енгил қилувчи ва вақтини тежовчи энг қулай платформага айланди.

2026 йилнинг ўтган даврида биргина суғурта хизматлари бўйича портал орқали жами 133 178 та электрон ариза юборилган.

Аризалар сони бўйича ТОП-3 ҳудуд:

Тошкент шаҳри — 51,7 минг (жами аризаларнинг 39% улуши);
Тошкент вилояти — 16,5 минг;
Самарқанд вилояти — 10,1 минг.

Ариза юбориш нуқталари:

my.gov.uz портали орқали — 66,4%;
MyGov иловаси орқали — 33,6%.

Фойдаланувчилар тоифаси:

Жисмоний шахслар — 97,43%;
Юридик шахслар — 2,57%.

Қизиқарли факт!

Фойдаланувчиларнинг энг юқори фаоллиги эрталабки соат 07:00 дан 08:00 гача бўлган оралиқда кузатилган. Шу бир соат ичида 16 861 та ариза (жами аризаларнинг 12,7% қисми, яъни ҳар 8-ариза) юборилган.

my.gov.uz билан суғурта хизматларидан исталган жойда, навбатларсиз ва ортиқча қоғозбозликсиз фойдаланинг!

Манба: egov.uz

50 просмотров
Дата изменения:2026-10-23 09:45