Умуммиллий AI Hackathon энди Термизда!
2026-03-20 11:05

31 март – 3 апрель кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиш соҳасидаги йирик лойиҳаларидан бири — National AI Hackathonнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади.

Ушбу босқичда иқтидорли ёш мутахассислар ўз жамоалари билан биргаликда сунъий интеллект асосида инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга бўладилар.

Хакатон давомида иштирокчилар реал ҳаётий вазифалар устида ишлайди, тажрибали менторлар кўмагидан фойдаланади ҳамда экспертлар томонидан баҳоланади. Энг яхши лойиҳалар эса кейинги босқичларда янада ривожлантирилади.

Рўйхатдан ўтиш 28 мартга қадар давом этади ва фақат Сурхондарё вилояти ёшлари учун очиқ.

Рўйхатдан ўтиш учун: ai-hackathon.uz

 
 
 
42 просмотров
Дата изменения:2026-07-22 17:48