Ўзбекистонда СИ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича NVIDIA ва Firebird компаниялари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-04-29 11:20

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, NVIDIA компаниясининг глобал сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш бўйича вице-президенти Николо Капрез, Firebird компанияси президенти Александр Есаян ҳамда бошқарувчи директори Размиг Овагимян иштирокида сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш истиқболларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмонларга Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида сунъий интеллект дата-марказларини ташкил этиш учун тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, мамлакатда амалга оширилаётган сунъий интеллект лойиҳалари ҳамда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, NVIDIA ва Firebird компаниялари вакиллари томонидан йирик сунъий интеллект инфратузилмаси лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа доирасида қуввати 125 МВт бўлган ва келгусида 250 МВтгача кенгайтирилиши мумкин бўлган юқори унумдор сунъий интеллект маълумотлар марказини барпо этиш таклифи муҳокама қилинди.

868 просмотров
Дата изменения:2026-07-24 15:35