My.gov.uz орқали кўрсатиладиган хизматлар сони кенгайтирилади
2026-07-15 00:00

"Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-265-сон, 15.07.2026-й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026-йил 1-октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) қуйидаги хизматлар жорий этилади:

жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш;
фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ва банк карталари тўғрисида маълумот олиш  ва ушбу жараённи бошқаришнинг қуйидаги имкониятларини яратиш:

▪️ телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш (фаоллаштириш) ва ўзи фойдаланмаётган телефон рақамларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида аризалар киритиш;

▪️ телефон рақами уланган пулли хизматлар ҳақида маълумот олиш;

▪️ банк карталарини блоклаш (ёпиш) ҳақида эмитентга аризалар юбориш;

▪️ фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда автоматик тарзда уни Ягона портал орқали хабардор қилиш ва улар ҳисобини юритиш.

Манба: egov.uz

68 просмотров
Дата изменения:2026-10-22 15:58