Ҳудудларда аҳоли ва ёшларнинг рақамли саводхонлиги оширилмоқда
2026-10-07 00:00

“my.gov.uz — давлат хизматлари осон ва қулай” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз ҳудудларида аҳолининг электрон давлат хизматларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, ёшларни рақамли технологияларга ўргатиш ҳамда уларга қулайликлар яратишга қаратилган амалий семинар ва тренинглар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир тумани: туман ҳокимлигида ёшлар иштирокида семинар ўтказилиб, Ягона портал орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари тушунтирилди.

Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри: Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ўқувчиларга my.gov.uz ва электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби амалий тарзда кўрсатиб берилди.

Сурхондарё вилояти: Узун туманидаги 23- ва 11-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда Термиз иқтисодиёт ва сервис университетининг Тиббиёт факультетида рақамли давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани: умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшларнинг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ва амалий машғулотлар ташкил этилди.

Навоий вилояти, Қизилтепа тумани: Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди.

Наманган тумани: туман ҳокимлигида “маҳалла еттилиги” масъуллари ва ташкилот ходимларига электрон давлат хизматларининг имкониятлари ҳамда қулайликлари ҳақида амалий тушунтиришлар берилди.

Бундай учрашувлар фуқароларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантириш, давлат хизматларидан мустақил ва осон фойдаланиши ҳамда вақтини тежаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Рақамли хизматлардан фойдаланиш — қулай, тез ва замонавий!

Манба: egov.uz

221 просмотров
Дата изменения:2026-11-24 15:13