Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда қонуний ва хавфсиз иш билан таъминлашга қаратилган, меҳнат миграцияси жараёнларини рақамлаштириш, аризаларни онлайн қабул қилиш, вакансияларни бошқариш ва давлат органлари билан автоматик маълумот алмашинувини таъминловчи ягона рақамли ахборот тизими.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда қонуний, хавфсиз ва шаффоф иш билан таъминлаш жараёнларини рақамлаштириш, меҳнат миграциясини самарали бошқариш ҳамда давлат органлари ва фойдаланувчилар ўртасидаги ҳамкорликни автоматлаштириш.
Хориждаги бўш иш ўринлари (вакансиялар) ва ишга жойлашиш учун топширилган аризаларни электрон бошқариш.
Меҳнат миграцияси бўйича маълумотларни ягона ахборот тизимида юритиш.
Давлат органлари билан автоматик маълумот алмашинувини таъминлаш.
Маълумотлар хавфсизлиги ва маҳфийлигини таъминлаш.
Тизим хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz). Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами, электрон почта манзили ҳамда телефон рақамини киритиши талаб этилади.
Агар фуқаро илгари OneID тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, у мавжуд логин ва пароль ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тизимга кириш имкониятига эга.
Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар: 2 497 442 нафар
Иш берувчилар: 533 та
Кўрсатилган хизматлар сони: 1 779 760 та