solution icon
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (“ЯММТ” ИДАК)
Тизим мақсади Иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини электрон рўйхатдан ўтказиш my.mehnat.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Меҳнат шартномаларини тузиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга ўзгартиришлар киритиш ва бекор қилиш жараёнларини амалга ошириш.
  • advantage icon Ходим ҳақида маълумотла олиш (Ф.И.Ш., лавозими, маълумоти ва иш стажи ҳақидаги маълумотлар).
  • advantage icon Мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда меҳнат органларига юборилади.
  • advantage icon Давлат хизматларидан фойдаланишда электрон меҳнат дафтарчасидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти.
  • advantage icon Пенсияларни ортиқча ҳужжатларсиз, фақат паспорт (ёки ИД-карта) билан расмийлаштириш.
Лойиҳа ҳақида

Ижтимоий-меҳнат соҳасида замонавий ахборот технологияларини фаол қўллаш, пенсия таъминоти ҳуқуқларини расмийлаштиришда меҳнат стажи аниқ ҳисоблаш, аҳоли бандлиги ҳақидаги шаффоф ва долзарб маълумотларни шакллантириш.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
Пенсия таъминоти ҳуқуқларини расмийлаштиришда меҳнат стажи аниқ ҳисоблаш, аҳоли бандлиги ҳақидаги шаффоф ва долзарб маълумотларни шакллантириш.

Тизим вазифалари:
-    иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказиш;
-    иш берувчиларнинг тузилмаси (штатлар жадвали), шу жумладан мавжуд ва яратиладиган иш ўринлари, меҳнат шароитлари тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
-    ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар асосланган электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш ва юритиш;
-    аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш даражасини ва унинг самарадорлигини ошириш учун меҳнат бозори кўрсаткичлари ҳолати ва динамикаси тўғрисидаги ахборотлардан иборат маълумотларни идоралараро тизимлаштирилган тарзда ва мунтазам равишда электрон алмашишни жорий этиш.

 

Статистика

Фойдаланувчилар сони 13 миллионга яқин.
Маълумотлар базалари интеграция қилинган давлат идоралари:
Персоналлаштириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Халқ банки, «Ўзархив» агентлиги.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказиш;
  • opportunity icon иш берувчиларнинг тузилмаси (штатлар жадвали) тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
  • opportunity icon ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар асосланган электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш ва юритиш.