Temir yo‘l transportidan foydalanuvchi O‘zbekiston Respublikasi rezidenti va norezidenti bo‘lgan yuridik va jismoniy shaxslarga qulaylik yaratish, axborot tizimi faoliyatini takomillashtirish va rivojlantirish, barcha o‘zaro muloqatlarni internet orqali masofadan turib bajarish, elektron ma'lumotlar aylanmasini tashkil etishga qaratilgan.
Тизим мақсадлари:
“Ягона дарча” тамойили асосида яратилган Веб-дастур яратишнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
Темир йўл транспортида юкларни ташиш хизматларини такомиллаштириш;
Мижозларга хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш;
Темир йўл транспортидаги ахборотларни электронлаштириш;
Темир йўл тизимидаги барча ҳужжатлар айланмасини электрон тарзда таъминлаш;
Темир йўл тасарруфида бўлган, жойлардаги корхоналар (станция, ТехПД ва бошқа ташкилотлар) ишларини назорат қилиш ва уларнинг барча ҳисоботларини онлайн тизимида ўз вақтида тўлиқ олиш;
Банк ва молиявий ишлар ҳужжатларини расмийлаштиришда онлайн тизими орқали ишларни амалга ошириш.
Юк ташиш жараёнида темир йўл хизматидан фойдаланувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида, темир йўл тарифларини ҳисоблаш учун “Калькулятор” модули ишлаб чиқилган. Бу модуль «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг https://www.railway.uz сайтида жойлашган бўлиб, ҳамма учун очиқ. Темир йўлдан фойдаланмоқчи бўлган барча мижозлар сайтимизга кириб, темир йўл тарифларининг базавий ставкаларини олишлари мумкин.
Тизим вазифалари:
Рўйхатдан ўтиш учун биз турли хил ахборот тизимларида осон ва хавфсиз кириш ҳамда рўйхатдан ўтиш учун мўлжалланган ягона OneID идентификация тизимидан фойдаланамиз. Бунинг учун мижоз OneID давлат электрон ҳукумат тизимида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Тизимга кириш учун логин мижознинг СТИРи (ИНН) ҳисобланади, паролни мижоз ўз хоҳишига кўра танлайди ва кириш тугмаси орқали тизимга уланади. Кейин “Рўйхатдан ўтиш учун ариза” тугмасини босиш орқали янги мижозни рўйхатга олиш ойнаси пайдо бўлади. Мижозни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган шаклда ариза тўлдирилади. OneID тизимидаги маълумотлар автоматик равишда дастурга киритилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўртасида ахборот тизимларининг электрон ҳамкорлигини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланган. Мижознинг СТИРи киритилганда, унинг маълумотлари автоматик равишда Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ахборот тизимидан олинади. Мижоз фақат етишмаётган маълумотларни тўлдириши лозим.
Фойдаланувчилар сони: 28 000 дан ортиқ
Интеграция қилинган тизимлар сони: 10 да ортиқ
Бир кунда фойдаланувчилар сони: 5 000 дан ортиқ
Фойдаланувчи мижозлар сони: 15 000 дан ортиқ
Фойдаланувчи ходимлар сони: 13 000 дан ортиқ
Кундалик аризалар сони: 700 дан ортиқ
Кундалик маҳаллий юк ҳужжатлари: 1 000 дан ортиқ
Кундалик халқаро юк ҳужжатлари: 4 000 дан ортиқ