solution icon
Миллий геоахборот портали
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотлар асосида маълумотларни Миллий геоахборот тизими орқали жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш open.ngis.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Қулай вақтда тизимдан фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни тезкор олиш имконияти
  • advantage icon Тизимдан фойдаланаётган жисмоний ёки юридик шахсга тегишли кўчмас мулклар рўйхатини шакллантириш имконияти
Тизимни батафсил тавсифлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 майдаги

ПҚ-162-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизими орқали кўчмас мулк ҳуқуқлари бўйича очиқ маълумотларни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва юридик шахсларга етказишдан иборат.

Порталнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизими орқали кўчмас мулк ҳуқуқлари бўйича очиқ маълумотларни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва юридик шахсларга етказишдан иборат. Шунингдек, икки йўналиш, яъни давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларига ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга Электрон ҳамкорлик модули (веб-сервис) асосида хизматлар кўрсатиш ва технологик йўриқномалар асосида интеграция қилиш йўли билан маълумотларни тақдим қилишдан иборат.

Тизим вазифалари:
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш.

Статистика

Тизимга 01.01.2026y – 06.02.2026y ҳолатига ташриф буюрувчилар сони – 23 193 та, кўришлар сони – 115 790 тани ташкил қилади.

Ахборот тизим билан мавжуд интеграциялар рўйхати:

Давлат персоналлаштириш маркази;

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази;

Имкониятлари
  • opportunity icon Миллий геоахборот порталидан фойдаланиб, давлат реестридаги ер участкасининг кадастр рақами, унинг манзили ва ундан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотларни олиш имконияти
  • opportunity icon Фойдаланувчига тегишли кўчмас мулклар рўйхатини олиши
  • opportunity icon Фойдаланувчига тегишли кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлар реестридан кўчирмани юклаб олиш имконияти