solution icon
Тадбиркор виртуал офиси
Порталнинг асосий вазифалари тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш ҳисобланади business.gov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Тадбиркорлар мурожаатларини тегишли давлат органлари томонидан тез ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш
  • advantage icon Тадбиркорлар мурожаатларини бир нуқтадан қабул қилишни ташкиллаштириш
Лойиҳа ҳақида

Тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш порталнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

“ТАДБИРКОР ВИРТУАЛ ОФИСИ” ахборот портали - тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишда давлат органлари билан тўғридан-тўғри шаффоф ишлаш тизими бўлиб, мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, муаммоларни ҳал этиш жараёнини назорат ва мониторинг қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш имконияти яратилган.
Шунингдек, тадбиркорлардан сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилишини назорат қилиш.

Порталнинг мақсад ва вазифалари

- тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш, ҳал этиш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш;
- давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантириш;
- қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаатларини қабул қилиш;
- тадбиркорлик субъектлари учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш, шу жумладан, лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, кредит, субсидия, компенсация ҳамда кафилликлар олиш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимлари билан уланиш.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилишини назорат қилиш

Портал орқали мурожаатнинг кўриб чиқилишида шаффофлик таъминланади, шунингдек реал вақт режимида мурожаат ҳолати ва ким томонидан кўриб чиқилаётганини кўриш имконияти мавжуд. Шунингдек, порталга келиб тушган мурожаатларнинг мониторинги орқали ҳар бир ҳудудда тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган аниқ муаммони аниқлаш имконияти мавжуд.

Имкониятлари
  • opportunity icon Портал орқали мурожаатнинг кўриб чиқилишида шаффофлик таъминланади
  • opportunity icon Реал вақт режимида мурожаат ҳолати ва ким томонидан кўриб чиқилаётганини кўриш имконияти мавжуд
  • opportunity icon Порталга келиб тушган мурожаатларнинг мониторинги орқали ҳар бир ҳудудда тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган аниқ муаммони аниқлаш имконияти мавжуд