solution icon
Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш тизими (АИРCОНТРОЛ)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф‑муҳитининг (хусусан атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқ) ифлосланиш даражасини мониторинг қилиш ва унинг сифатини баҳолаш учун маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ҳамда интерактив платформада кўрсатиш monitoring.meteo.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Реал вақт режимида кузатиш – ҳавонинг ифлосланиш даражаси, сув ва тупроқ сифати бўйича маълумотларни тезкор олиш имконияти мавжуд.
  • advantage icon Маълумотларнинг интерактив кўриниши – фойдаланувчилар хариталар, графиклар ва диаграммалар орқали осон таҳлил қилиши мумкин.
  • advantage icon Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш – атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва мониторинг қилиш бўйича ҳукумат ва мутахассислар учун асосий маълумотлар манбаи.
  • advantage icon Очиқ ва жамоатчилик учун фойдали – оддий фойдаланувчилар ҳам ҳавонинг сифатини кузатиши ва шахсий эҳтиёт чораларини кўриши мумкин.
  • advantage icon Маълумотларни архивлаш ва таҳлил қилиш имконияти – вақт бўйича тенденцияларни ўрганиш ва экологик ҳолатни прогноз қилиш имконини беради.
Лойиҳа ҳақида

Ўзбекистон Республикаси атроф‑муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш миллий платформаси бўлиб, у атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқ каби асосий табиий компонентларнинг ифлосланиш даражасини интерактив харита ва статистик маълумотлар орқали реал вақт режимида кўрсатади. Тизим Атмосфера ҳавоси сифати индекслари, асосий зарарли моддалар концентрацияси, сув сифати кўрсаткичлари ва тупроқ мониторинги бўйича маълумотларни жамлаб беради ҳамда уларни стандартлар билан солиштириб баҳолайди.

Бу платформа “Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини мониторингини автоматлаштириш” лойиҳаси доирасида, Узгидромет, Миллий экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, илмий тадқиқот институтлари ва Замин халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Маълумотлар базасига автоматик мониторинг станциялари ва кўплаб доимий кузатув пунктлари орқали олинган маълумотлар узатилади.

Платформада атмосфера ҳавоси сифати даражалари учун илёсланиш индекслари (ИЗА / АҚИ) шкалалари кўрсатилган бўлиб,

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Атмосфера ҳавоси сифатини реал вақтда аниқлаш орқали аҳолини зарарли моддаларга дучор бўлишидан олдин огоҳлантиради.
Сув ва тупроқ ифлосланиши бўйича индикаторларни жамлаб, атроф‑муҳит ҳолатини яхлит баҳолашга ёрдам беради.
Шошилинч ҳолатлар ва экологик хавфлар бўйича маълумотларни тезкор тақдим этиб, тегишли чора‑тадбирларни режалаштиришда асос бўлади.

Статистика

Тизим рақамли ҳукумат тизимининг Идоралараро интегатсиялашув платформаси орқали 10 дан ортиқ вазирлик ва идоралар билан интегратсиялашган.
Тизмидан бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин фойдаланувчилар томонидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Имкониятлари
  • opportunity icon Атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқдаги ифлосланиш кўрсаткичларини автоматик станциялар орқали кузатади.
  • opportunity icon Олинган маълумотларни стандартлар билан солиштиради, зарарли моддалар концентрацияси ва ҳавонинг сифати даражасини аниқлайди.
  • opportunity icon Хариталар, диаграммалар, графиклар ва индекслар орқали маълумотларни фойдаланувчига қулай шаклда кўрсатади.
  • opportunity icon Ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқори бўлганда аҳолини ва мутахассисларни хабардор қилади, соғлиқни сақлаш бўйича тавсиялар беради.
  • opportunity icon Узоқ муддатли тенденцияларни ўрганиш, прогноз қилиш ва илмий тадқиқотлар учун маълумот базаси яратади.