Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти республиканинг ижтимоий-иқтисодий статистикаси бўйича маълумотлардан, жумладан, ЯИМ, қишлоқ хўжалиги, саноат, хизматлар, қурилиш ва инвестициялар, ташқи ва ички савдо, корхона ва ташкилотлар фаолиятини тавсифловчи статистик кўрсаткичлардан бешта электрон форматда (CSV, JSON, XML, XLS ва PDF) фойдаланиш учун мўлжалланган. Шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича қабул қилинган дастурларнинг амалга оширилиши бўйича таҳлилий маълумотларни кузатиб бориш имконини беради.
- статистика органларида амалга оширилган ишлар ҳақидаги янгиликлар билан танишиш;
- республиканинг асосий макрокўрсаткичларидаги ўзгаришларни онлайн кузатиб бориш;
- янги технологиялардан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларга статистик маълумотларни визуал шаклда тақдим этиш;
- республика бўйлаб тўпланган барча статистик маълумотларни веб-сайт орқали интерактив графиклар ва жадваллар кўринишида тақдим этиш;
- статистик маълумотлар асосида интерактив жадваллар ва графикларни яратиш;
- API орқали расмий статистика ҳақида маълумот олиш имкониятини тақдим этиш;
- my.gov.uz портали орқали статистик хизматлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш.
Қўмита веб-сайтида рўйхатдан ўтиш шарт эмас.