solution icon
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
«Маҳалла еттилиги»нинг тарқоқ платформа маълумотларини ягона тизимга консолидация қилиш (бирлаштириш). mahalla.ijro.uz
Афзалликлари
  • advantage icon «Маҳалла еттилиги» томонидан киритилган маълумотларни марказлашган ҳолда акс эттириш
  • advantage icon Маҳалла бўйича маълумотларни ягона тизимда шакллантириш ва жамлаш
  • advantage icon «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг кунлик давоматини мониторинг қилиш
Лойиҳа ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февруардаги «“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-37-сон Фармойишига, шунингдек, «Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш» йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режасининг 4-иловаси 1–3-бандларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сон Қарорига 5-илова Йўл харитасининг 10-бандига мувофиқ Ягона маҳалла платформасини жорий этиш кўзда тутилган.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Маҳаллаларнинг тарқоқ ахборот платформаларини ягона рақамли тизимга бирлаштириш.

Маҳаллага оид маълумотларни Электрон ҳукуматнинг Ягона интеграциялашган платформаси орқали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилишни таъминлаш ҳамда маҳалла кесимида консолидацияланган маълумотларни шакллантириш.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини Электрон ҳукуматнинг Ягона интеграциялашган платформаси орқали интеграция қилиш ҳамда маҳалла кесимида маълумотлар жамланишини таъминлаш