solution icon
Ўрмон ресурсларидан фойдаланиш учун рухсатнома
Ўрмон фондининг яйлов ерларида чорва молларини ўтлатиш ҳамда ўрмон фонди ерларида пичан ўриш учун онлайн билет (рухсатнома) бериш тизими. ruxsatnoma-urmon.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Рухсатномаларни онлайн ва шаффоф тарзда бериш имконияти яратилади.
  • advantage icon Фуқаролар учун ортиқча юриш, қоғозбозлик ва вақт сарфи камаяди.
  • advantage icon Барча рухсатномалар ягона базага киритилади ва назорат осонлашади.
  • advantage icon Коррупция ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари камаяди.
  • advantage icon Давлат органлари учун аниқ статистика ва таҳлил имконияти яратилади.
Лойиҳа ҳақида

Мазкур ахборот тизими ўрмон фонди ерларида:

  • чорва молларини ўтлатиш,
  • пичан ўриш,

учун электрон рухсатнома (онлайн билет) беришни автоматлаштирувчи рақамли платформа ҳисобланади.
Тизим орқали фуқаролар ва тадбиркорлар онлайн ариза топшириб, яйлов ҳудудини танлайди, чорва сонини кўрсатади, тўловни амалга оширади ва электрон рухсатномани олади.
Шу билан бирга тизим:

  • яйлов ҳудудларининг юкланишини,
  • қанча чорва боқилаётганини,
  • рухсатнома муддатини,
  • тўловларни,

реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини беради.

 

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:

  • Ўрмон фонди яйловларидан самарали ва назоратли фойдаланишни таъминлаш.
  • Рухсатнома бериш жараёнини рақамлаштириш ва шаффоф қилиш.
  • Барча маълумотларни ягона базага жамлаш.
  • Давлат хизматларини онлайн кўринишга ўтказиш.
  • Қонунбузилиш ва коррупция ҳолатларини камайтириш.

Тизим вазифалари:

  • Онлайн ариза қабул қилиш.
  • Яйлов ҳудудларини карта асосида кўрсатиш.
  • Чорва сонини ҳисобга олиш.
  • Электрон рухсатнома бериш.
  • Тўловларни қабул қилиш ва ҳисобини юритиш.
  • Мониторинг ва ҳисобот тайёрлаш.
  • Давлат органлари билан маълумот алмашиш.

Статистика

2025 йил ҳолатига кўра, онлайн рухсатнома бериш тизимидан фойдаланувчилар сони 2800 нафарга етган. Йил давомида ўрмон фонди яйлов ерларида чорва молларини ўтлатиш ва пичан ўриш учун жами 51 000 та электрон рухсатнома берилган. Порталга йил давомида 90 мингдан ортиқ ташриф амалга оширилган. Рухсатномалар бериш ва хизматлар кўрсатиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилиб, аризаларни кўриб чиқиш ва рухсатномаларни расмийлаштириш жараёнлари онлайн тарзда амалга оширилмоқда. Тизим жорий қилиниши натижасида қоғоз ҳужжатлардан фойдаланиш тахминан 80 фоизга қисқарган, хизмат кўрсатиш вақти эса аввалги 3–5 кундан онлайн тарзда бир неча дақиқагача қисқартирилган.

Имкониятлари
  • opportunity icon Фойдаланувчининг шахсий кабинети
  • opportunity icon Яйловни электрон харита орқали танлаш
  • opportunity icon Рухсатнома ҳолатини кузатиш
  • opportunity icon ҚР-код асосидаги рухсатнома
  • opportunity icon Мобил қурилмалар орқали кириш
  • opportunity icon Инспекторлар учун текширув интерфейси
  • opportunity icon Статистика ва таҳлилий панеллар
  • opportunity icon Ҳисоботларни автоматик шакллантириш