solution icon
Check Permission
Зарарли иловалардан фуқароларни огоҳлантириш play.google.com
Афзалликлари
  • advantage icon Фойдаланувчи қурилмасидаги иловалар томонидан берилган рухсатларни (permission) тез ва аниқ таҳлил қилади
  • advantage icon Хавфли ва ортиқча рухсатларга эга иловаларни аниқлаш орқали ахборот хавфсизлигини оширади
  • advantage icon Оддий ва тушунарли интерфейс орқали ҳар қандай фойдаланувчи учун қулай фойдаланиш имконини беради
  • advantage icon Шахсий маълумотларнинг рухсатсиз йиғилиши ва суиистеъмол қилинишининг олдини олишга ёрдам беради
Лойиҳа ҳақида

Android операцион тизимида ишловчи мобил илова бўлиб, фойдаланувчиларга қурилмага ўрнатилган иловаларнинг қандай рухсатларга эга эканлигини таҳлил қилиш имконини беради.

Тизим Android OS’нинг расмий API ва хавфсизлик механизмларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. Илова фойдаланувчи билмаган ҳолда камера, микрофон, SMS, қўнғироқлар, жойлашув (location) каби хавфли рухсатлардан фойдаланаётган иловаларни аниқлашга ёрдам беради.

Мобил илова offline режимда ишлайди.

Фойдаланувчидан ҳеч қандай маълумот йиғмайди.

Фақат фойдаланувчига хавфли илова аниқланганда хабарнома юбориш (Notification) учун рухсат сўрайди.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Мобил қурилмаларда ахборот хавфсизлигини ошириш

Хавфли рухсатларга эга иловаларни аниқлаш

Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш

Android иловалари фаолияти устидан шаффофликни таъминлаш

Қурилмада ўрнатилган иловаларни аниқлаш

Ҳар бир илованинг берилган рухсатларини таҳлил қилиш

Хавфли рухсатлар бўйича огоҳлантириш бериш

Фойдаланувчини хавфсизлик бўйича хабардор қилиш

Мобил иловадан рўйхатдан ўтиш

Check Permission мобил иловасидан фойдаланиш учун мажбурий рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Иловалар рўйхатини кўрсатиш
  • opportunity icon SMS, қўнғироқ, камера, микрофон, жойлашув ва бошқа рухсатларни гуруҳлаб таҳлил қилиш
  • opportunity icon Хавф даражаси бўйича иловаларни белгилаш
  • opportunity icon Расмий Android талабларига мос ишлаш (Google Play сиёсатига мувофиқ)