solution icon
Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими (СЖБАТ)
Сайловларнинг шаффофлигини, «бир сайловчи – бир овозга эга» принципини ҳамда рўйхатнинг холислиги ва изчил янгиланиб боришини таъминлаш e-saylov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Сайлов жараёнларининг шаффофлиги ошириш
  • advantage icon Сайлов иштирокчилари ва сайлов комиссиялар ўртасидаги муносабатни тўлиқ рақамлаштириш
  • advantage icon Сайловларга оид маълумотлар таснифини олиш
Ахборот тизими ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сонли фармоннинг 4-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 10-бандида 2024 йилнинг мартида “Э-Сайлов” ахборот тизимини ишлаб чиқилган.

E-Saylov” ахборот тизими Сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тўлиқ рақамлаштириш, сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракатини қисқартириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, сайловларга оид маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш мақсадини беради. 

Ахборот тизимининг мақсад ва вазифалари

- Сайлов жараёнини тўлиқ рақамлаштириш орқали сайлов харажатларини камайтириш; 
- Сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, халқаро ва маҳаллий кузатувчиларига тенг имкониятларини яратиш орқали сайлов компаниядаги ҳуқуқларини таъминлаш;
- Ҳужжатлар алмашинувини электрон тартибда амалга ошириш орқали сайлов самарадорлиги ошириш;
- Ахборот хавфсизлиги ва шаффофликни таъминлаш.

Ахборот тизимининг мақсади ва вазифаси

СЖБАТга кириш учун тизим администраторлари томонидан логин ва пароллар тақдим этилади. Тақдим этилган логин ва пароллар орқали тизимдан фойдаланиш ҳуқуқи Марказий сайлов комиссияси, Вилоят сайлов комиссияси, Туман ва шаҳар сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссияси, штаблар, тренерлар, партиялар томонидан амалга оширилади.

- Сайлов иштирокчилари (МСК, ҲСК, ОСК, УСК, ОАВ, МФЙ, сиёсий партиялар, ишончли вакиллар, номзодлар, кузатувчилар) маълумотлар базасини яратиш;
- Сайловда иштирок этувчиларни рўйхатга олиш ёки ваколатини муддатидан илгари тугатиш жараёнларини рақамлаштириш;
- Сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш;
- Сиёсий партия ваколатли вакили ҳамда сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишга ижозат бериш;
- Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш;
- Туман (шаҳар) ҳамда участка сайлов комиссияси таркибини тасдиқлаш;
- Ишончли вакилларни рўйхатга олиш;
- Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларни рўйхатдан ўтказиш;
- Тизимда сайлов иштирокчиларининг бейджларини автоматик тарзда шакллантириш имкониятини яратиш. 
- Сайлов иштирокчиларини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имкониятини яратиш.

Ахборот тизимидан рўёхатдан ўтиш

ИСУИП тизимига кириш учун логин ва пароллар тизим маъмурлари томонидан тақдим этилади.

Тақдим этилган логин ва пароллар орқали тизимдан фойдаланиш ҳуқуқига Марказий сайлов комиссияси, вилоят сайлов комиссияси, туман ва шаҳар сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссияси, штаблар, тренерлар ҳамда партиялар эга.

Имкониятлари
  • opportunity icon СЖБАТ ҳамда “Э-сайлов” ахборот тизимининг сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида қўлланилган барча функцияларидан бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида ҳам тўла фой
  • opportunity icon айлов комиссия аъзолари, ваколатли вакиллар, депутатликка номзодлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кузатувчиларга оид маълумотлар билан танишиш
  • opportunity icon Сайланган депутатлар билан танишиш
  • opportunity icon Сайлов натижаларини эълон қилиш.
  • opportunity icon Баённомаларни шакллантириш