solution icon
"Менинг уйим" ахборот биллинг тизими
Кўп қаватли уйларни бошқариш ташкилотларининг ишини оптималлаштириш ва марказилашган ҳолда ҳисобини юритиш тизими. meninguyim.mjko.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Республика бўйича кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш учун мажбурий бадалларни автоматик ҳисоблаш ва онлайн тўлаш имконияти
  • advantage icon Яшаш жойи бўйича маълумотнома олиш ва қарздорликни кўриш имконияти
  • advantage icon Бириктирилган уйларда яшовчи абонентлар маълумотларини ягона базага рақамлаштириш
  • advantage icon Бошқарув ташкилотларига мурожаатларни юбориш, йиғилиш баённомалари ва бошқа ҳужжатларни рақамлаштириш
Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сон Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

«Mening uyim» биллинг тизимининг ишга туширилиши билан қуйидаги муаммолар ҳал этилди:

Бошқарув ташкилотлари фаолиятини рақамлаштириш;

Аҳолининг мажбурий бадаллари тушумини реал вақт режимида ҳисобга олишни жорий этиш;

Мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни аниқлашни рақамлаштириш.

Тизимда рўйхатдан ўтиш

Жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун рўйхатдан ўтишлари ёки рухсат олишлари шарт эмас. Тизимдан фойдаланиш учун давлат хизматчилари Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиши керак. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва идентификациялаш
  • opportunity icon Мажбурий тўловларни автоматик ҳисоблаш
  • opportunity icon Онлайн тўлов ва тўловлар тарихини акс эттириш
  • opportunity icon Қарздорликни аниқлаш ва мониторинг қилиш
  • opportunity icon Абонентлар ва уй-жойларнинг ягона маълумотлар базасини юритиш
  • opportunity icon Электрон ҳужжатларни шакллантириш ва сақлаш
  • opportunity icon Мурожаатларни юбориш ва кўриб чиқиш
  • opportunity icon Ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш