Пойтахтимизда киберхавфсизлик саммити доирасида анъанавий “Cyberkent” мусобақасининг 4-мавсуми ташкил этилди.
Баъзан битта заиф парол, кичик хато ёки тизимдаги ҳимояланмаган нуқта бутун бир ташкилот учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
Ана шундай таҳдидларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмалар синовдан ўтказилган Cyberkent 4.0 мусобақасида Рақамли ҳукумат марказининг Data Defender жамоаси “Blue Team” йўналишида 1-ўринни эгаллади.
Мусобақада “Blue Team” иштирокчилари тизимларни турли киберҳужумлардан ҳимоя қилиш, заифликларни аниқлаш ва юзага келган таҳдидларга тезкор жавоб қайтариш бўйича беллашдилар.
1-ўрин — Data Defender — Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази.
2-ўрин — NTEC — Беларусь Республикаси.
3-ўрин — BLUEFORCE — Озарбайжон.
Халқаро иштирокчилар қатнашган ушбу беллашув Марказ мутахассисларининг киберхавфсизлик йўналишидаги салоҳиятини яна бир бор намоён этди.
Манба: egov.uz