Марказ ходимларининг кибергигиена ва ички назорат бўйича билимлари оширилди
2026-07-03 00:00

Рақамли дунёда хавфсизлик ва шаффофликни таъминлаш — бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири. Шу муносабат билан, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида ходимларнинг ушбу йўналишлардаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда икки муҳим йўналиш бўйича соҳа экспертларининг маърузалари тингланди:

Ахборот хавфсизлиги ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассис Досматов Ниязмат ходимларни аҳолининг ҳуқуқий ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи расмий Телеграм платформа - xavfsiz.bot имкониятлари билан таништириб, рақамли муҳитда хавфсиз ишлаш, шахсий ва хизмат маълумотларини киберҳужумлардан ҳимоя қилиш ҳамда кундалик кибергигиена қоидаларига риоя этишнинг муҳим жиҳатларини амалий мисоллар билан тушунтириб берди.

Коррупцияга қарши ички назорат бўйича мутахассис Асадов Шухратилла эса тизимда шаффофликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш бўйича ҳуқуқий ва ташкилий чораларга тўхталиб ўтди.

Бу каби тренинглар Марказ фаолиятининг хавфсиз, ишончли ва очиқ тарзда юритилишини таъминлашга хизмат қилади.

Манба: egov.uz

1492 просмотров
Дата изменения:2026-10-22 15:47