«Oracle» компанияси билан рақамли трансформация ва булутли технологиялар бўйича фикр алмашилди
2026-03-27 10:45

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШга хизмат сафари доирасида «Oracle» компаниясининг давлат идоралари билан ишлаш бўйича бошқарувчи директори Эллисон О'Брайен билан учрашди.

Учрашувда «Ўзбекистон – 2030» рақамли трансформация стратегияси, мамлакатга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ҳамда булутли технологиялар бозорини ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар булутли хизматларни нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда кенг жорий этиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Таъкидланганидек, бу рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, IT-хизматлар экспортини ошириш ҳамда маҳаллий стартап экотизимини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

541 просмотров
Дата изменения:2026-07-22 17:53