Портал - солиқ органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланиш нуқтаси ҳисобланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган электрон давлат хизматлари порталда алоҳида йўналишлар бўйича кўрсатилади.
Портал ёрдамида уйдан чиқмасдан экстерриториал асосда электрон солиқ хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун электрон шаклни тўлдириш ва керакли хизматдан фойдаланиш учун сўров юбориш кифоя. Масалан, солиқ калькулятори, солиштирма далолатнома, ортиқча тўланган солиқларни қайтариш, солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш.
- солиқ тўловчиларга ўзларининг солиқ мажбуриятларини бажаришлари учун қулай шароитлар яратиш;
- солиқ тўловчиларга электрон кўринишда ва экстерриториал тамойил асосида хизмат кўрсатиш;
- давлат хизматларини кўрсатишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларни кўрсатиш тартибининг бажарилиши устидан марказлашган назоратни амалга ошириш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш;
- давлат хизматларини олишда фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари учун харажатларни камайтириш.
Жисмоний ва юридик шахслар солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинганда улар учун автоматик тарзда шахсий кабинет яратилади. Солиқ хизматлари порталида хизматлардан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими воситаларидан (id.egov.uz логин-пароли, Mobile-ID, ERI, ID-karta) бири орқали шахсий кабинетга кириш кифоя.



