solution icon
Ташқи мeҳнат мигратсияси учун хизматлар кўрсатиш бўйича дастурий мажмуаси
Онлайн тизим чет элда вақтинча ишлашни истаган фуқароларга иш берувчи мамлакатда бўлиш қоидалари тўғрисида маълумот беради xorijdaish.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Жараёнларни рақамлаштириш ва шаффоф амалга ошириш.
  • advantage icon Фуқаролар учун масофавий мурожаат қилиш имконияти.
  • advantage icon Маълумотларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш ва таҳлил қилиш.
  • advantage icon Инсон омилини қисқартириш ҳисобидан хизматлар сифатини ошириш.
  • advantage icon Давлат органлари ўртасида тезкор ва ишончли маълумот алмашинувини таъминлаш.
Лойиҳа ҳақида

Ягона рақамли ахборот тизими бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолияти билан таъминлашга йўналтирилган. Тизим меҳнат миграцияси жараёнларини рақамлаштириш, аризаларни онлайн қабул қилиш, бўш иш ўринларини бошқариш ҳамда давлат органлари билан автоматлаштирилган маълумот алмашинувини таъминлайди.
 

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда қонуний, хавфсиз ва шаффоф бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамлаштириш, меҳнат миграциясини самарали бошқариш ҳамда давлат органлари ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни автоматлаштириш.

Хорижда ишга жойлашиш бўйича бўш иш ўринлари ва аризаларни электрон бошқариш

Меҳнат миграцияси маълумотларини ягона ахборот тизимида юритиш

Давлат органлари билан автоматлаштирилган маълумот алмашинувини таъминлаш

Маълумотлар хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш
 

Тизимдан рўйхатдан ўтиш

Тизим хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.
Агарда фуқаро олдин OneID тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, мавжуд логин пароли орқали тизимга кириш, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш имконига эга.
 

Статистика

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Сайтнинг бош саҳифасида Labor-Migration дастурий таъминот тўпламидан фойдаланадиган хизматлар ва фойдаланувчилар статистикасини кузатиш
  • opportunity icon Касб ва чет тиллари бўйича ўқиш учун ариза бериш
  • opportunity icon Чет элда ишлаш истагини билдирган фуқаролар агентликдаги мавжуд бўш иш ўринларидан Реал вақт режимида хабардор бўлишлари мумкин
  • opportunity icon кетишдан олдин хорижий давлатларнинг қоидалари ва урф-одатлари тўғрисида асосий билимларни олиш
  • opportunity icon иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиш, аризаларни онлайн тарзда Агентликка юбориш, Агентлик фаолияти ҳақидаги янгиликлар билан танишиш