solution icon
“УзТранс” – ягона интерактив ахборот тизими
Транспорт соҳасидаги барча янгиликлардан фуқароларни хабардор қилиш учун ягона интерактив портални шакллантириш; Авиа, темир йўл ва автобус йўналишлари учун чипталарни онлайн қидириш. uztrans.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти (фойдали хабарлар, транспорт ҳаракати жадваллари)
  • advantage icon Барча турдаги транспорт ҳаракати жадвалларини кўриш имконияти
  • advantage icon Барча турдаги транспорт ҳаракати жадвалларини кўриш имконияти
  • advantage icon Ягона назорат: автовокзаллар, йўналишлар ва имтиёзли карталар бўйича маълумотларни марказлашган ҳолда йиғиш.
Лойиҳа ҳақида

Тизим фойдаланувчиларга интерактив online хизматлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар билан таъминлашга қаратилган. Тизим юк ва йўловчилар ташиш учун лицензия олиш, литсензиянтлар ва ижарага олувчилар ўртасидаги барча жараёнларни автоматлаштиришга қаратилган. Бунга қўшимча тарзда портал орқали - автобус, авиа ва темирйўл йўналишлари ҳақида маълумот ва чипталарни қидириш имкониятини яратиш - шаҳар транспортида бепул юриш ҳуқуқини берувчи (йўналишсиз таксилардан ташқари) имтиёзли транспорт карталари реэсртини юритиш - республика (вилоятлар) харитасида барча автовокзаллар ва автостанциялар жойлашуви, объект маълумотлари ҳамда йўналишлар схемалари тўғрисида маълумотларни етказиш.

Ягона интерактив тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
Халқаро автомобиль ташувлари учун хорижий ва кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар ўртасида тақсимлаш;
Литсензиатлар ва жисмоний шахслар ўртасида автотранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш;
Жамоат транспортида йўқолган буюмларни қидиришнинг самарали механизми - "топилмалар бюроси"ни яратиш;
Рухсат квоталарини автоматик тақсимлаш орқали меҳнат сарфини 30-40 фоизга камайтириш;
Қоғоз шаклидаги мурожаатларни 90 фоизгача қисқартириш.

Тизим вазифалари:
Вазирлик хизматлари, амалдаги авиация, автобус ва темир йўл йўналишлари, шунингдек, чипталар тарифлари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш учун меҳнат сарфи ва иш вақтини камайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хизматлари тўғрисида фуқароларга тўлиқ, ишончли ва батафсил ахборот тақдим этиш;
Лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш.

Статистика

Шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқини берувчи янги ёки дубликат имтиёзли транспорт карталарини расмийлаштириш бўйича:
Жами аризалар сони - 52670 та;
Етказиб берилган - 19227 та;
Отменено - 1231;
Жараёнда - 220 та;
Янги аризалар - 40 та;
Рад этилган – 31952 та

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Авиация, темир йўл ва автобус йўналишларига чипталарни онлайн харид қилиш ва банд қилиш;
  • opportunity icon Портал орқали шикоят, таклиф ва мурожаатларни юбориш;
  • opportunity icon Юк ва йўловчи ташиш учун лицензия ҳамда рухсатномалар олишга аризалар топширишни, халкаро рухсатномалар ва квоталарни тақсимлашни автоматлаштириш;
  • opportunity icon Имтиёзли транспорт карталари реестрини юритиш;
  • opportunity icon Республика ва вилоятлар даражасидаги транспорт объектлари ҳамда йўналишлари харитаси;
  • opportunity icon Жамоат транспортида йўқотилган буюмларни қидириш механизми («Топилмалар бюроси»);
  • opportunity icon Жаrayonларни рақамлаштириш ҳисобига меҳнат сарфи ва қоғозбозликни қисқартириш.