АТТО иловаси - жамоат транспортида нақдсиз тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган тизим ҳисобланади. Иловада транспорт ҳизматларидан фойдаланиш учун қўшимча қулайликлар, яъни автобуслар ҳаракат жадвалларини кўриш, метрополитен харитасини кўриш, скутерлар ижараси ва жойлашуви маълумоти, метрополитенда биометрик тўлов хизматидан фойдаланиш (FaceID pay) имкониятлари яратилган.
Тизим мақсадлари:
Жамоат транспортида нақд пулсиз тўловни тўлиқ жорий этиш ва оммалаштириш;
Йўл ҳақи тушумларининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш;
Йўловчилар оқимини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш;
Имтиёзли йўловчилар ҳисобини юритиш;
Шаҳар жамоат транспортини бошқаришни маълумотларга асосланган ҳолда такомиллаштириш;
Транспорт хизматлари сифатини ошириш ва йўловчиларга қулай шароит яратиш.
Тизим вазифалари:
Электрон тўловларни қабул қилиш;
Йўловчилар статистикасини йиғиш;
Ҳар бир маршрут бўйича даромадни ҳисоблаш;
Транспорт ҳаракатини онлайн кузатиш;
Ҳисобот ва аналитика тайёрлаш.
Республиканинг 14 вилоятидаги 25 та шаҳарларида жорий қилинган;
4200 дан зиёд валидаторлар ўрнатилган;
Нақдсиз тўлов улуши 98 %ни ташкил этмоқда