solution icon
Давлат субсидиялари, компенсациялари ва грантлари тўғрисида маълумот олиш ва ариза бериш учун ягона портал (Субсидия МФ)
Субсидия, компенсация ва грант маблағларини ажратиш, назорат қилиш ҳамда уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш жараёнларини ягона ахборот тизими орқали шаффоф, тезкор ва самарали ташкил этишдан иборат. subsidiya.imv.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Субсидия ва грант маблағларини бошқариш жараёнини автоматлаштиради.
  • advantage icon Маълумотларнинг аниқлиги ва шаффофлигини оширади.
  • advantage icon Аризалар ва ҳисоботларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартиради.
  • advantage icon Ортиқча бюрократияни камайтиради.
  • advantage icon Маблағлардан самарали фойдаланиш устидан доимий назоратни таъминлайди.
Лойиҳа ҳақида

Субсидия, компенсация ва грант маблағларини ажратиш ҳамда назорат қилиш жараёнларини рақамли шаклда бошқаришга мўлжалланган ахборот платформасидир. Тизим аризаларни электрон қабул қилиш, уларни текшириш, қарор қабул қилиш, молиялаштириш ва натижаларни мониторинг қилиш босқичларини ягона муҳитда амалга оширади. Маълумотларнинг марказлашуви жараён шаффофлигини оширади, таҳлилий ҳисоботларни шакллантиришни осонлаштиради ҳамда маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш имконини беради.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:

  1. Субсидия, компенсация ва грант маблағларини ажратиш жараёнларини рақамлаштириш
  2. Аризаларни электрон шаклда қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш
  3. Маблағлар тақсимоти устидан шаффоф назоратни таъминлаш
  4. Маълумотларни ягона базада жамлаш ва тизимли юритиш
  5. Таҳлилий ҳисоботлар шакллантириш орқали бошқарув қарорларини қўллаб-қувватлаш
  6. Маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини мониторинг қилиш
  7. Жараёнларда инсон омили ва ортиқча бюрократияни камайтириш

Тизим вазифалари:

  1. Субсидия, компенсация ва грант бўйича аризаларни электрон шаклда қабул қилиш ва рўйхатга олиш
  2. Аризаларни белгиланган мезонлар асосида текшириш ва экспертиза жараёнларини ташкил этиш
  3. Қарор қабул қилиш ҳамда маблағ ажратиш жараёнларини автоматлаштириш
  4. Ажратилган маблағлар ҳаракати ва мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш
  5. Маълумотларни ягона базада сақлаш ва уларнинг ишончлилигини таъминлаш
  6. Статистик, таҳлилий ва молиявий ҳисоботларни шакллантириш
  7. Фойдаланувчилар фаолиятини назорат қилиш ва аудит маълумотларини юритиш

Тизим хавфсизлиги ҳамда маълумотлар махфийлигини таъминлаш

Статистика

191 817 та жисмоний шахс аризасидан атиги 237 таси (0,1%) тасдиқланган бўлиб, энг кўп мурожаатлар қишлоқ хўжалиги ва бандликни таъминлаш соҳаларига тўғри келади. 2 959 615 та юридик шахс аризасининг қарийб 88% (2 615 721 та) уй-жой билан боғлиқ бўлиб, барча соҳалар бўйича тасдиқлаш даражаси жуда паст — 0,5% дан кам. Туризм, геология ва нефт-газ комплекси соҳаларида эса ҳеч қандай фаолият қайд этилмаган.

Рўйхатдан ўтиш

ONEID орқали
ЭРИ орқали амалга оширилади
Логин ва Пароль

Имкониятлари
  • opportunity icon Субсидия, компенсация ва грант бўйича электрон аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш
  • opportunity icon Аризаларни автоматик текшириш, тасдиқлаш ёки рад этиш жараёнларини бошқариш
  • opportunity icon Маблағ ажратиш, ҳисобга олиш ва уларнинг ҳаракатини мониторинг қилиш
  • opportunity icon Ариза ҳолатини реал вақт режимида кузатиш имконияти
  • opportunity icon Статистик, молиявий ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш
  • opportunity icon Ҳудудлар, йўналишлар ва вақт кесимида маълумотларни таҳлил қилиш
  • opportunity icon Фойдаланувчилар роллари ва кириш ҳуқуқларини бошқариш
  • opportunity icon Маълумотлар хавфсизлиги ҳамда аудит назоратини таъминлаш