Умумий абитуриентлар марказлашган базасини яратиш ва назорат қилиш натижасида иш самарадорлигини оширишга эришиш;
АТ тизими кундалик ҳолати белгиланган қабул қилиш кунлари мобайнида узлуксиз тўлиқ функциялар билан ишлашини таъминлаш орқали абитуриентларнинг белгиланган кунларда исталган вақтда рўйхатдан ўтишларини таъминлашга эришиш;
ОТМ кириш имтиҳонларига қатнашиш истаги бўлган фуқароларни тўлиқ қамраб олиш;
Қабул жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш;
Қабул жараёнларида қоғоз ҳужжат айланишининг олдини олиш.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш истагини билдирган абитуриентлар маълумотлари ва аризаларини «online» рўйхатга олиш тизимини жорий этиш ва абитуриентлар маълумотлар базасини шакллантириш;
маълумотларнинг ишончли сақланишини таъминлаш;
маълумотларнинг қулай ва тушунарли кўринишларда акс эттирилишини таъминлаш;
Умумий абитуриентлар марказлашган базасини яратиш ва назорат қилиш натижасида иш самарадорлигини оширишга эришиш;
АТ тизими кундалик ҳолати белгиланган қабул қилиш кунлари мобайнида узлуксиз тўлиқ функциялар билан ишлашини таъминлаш орқали абитуриентларнинг белгиланган кунларда исталган вақтда рўйхатдан ўтишларини таъминлашга эришиш;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz платформасига интеграция қилиш орқали фойдаланувчиларга қулайлик яратиш;
ОТМ кириш имтиҳонларига қатнашиш истаги бўлган фуқароларни тўлиқ қамраб олиш;
Қабул жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш;
Қабул жараёнларида қоғоз ҳужжат айланишининг олдини олиш;
Абитуриентлар маълумотлари асосида мос тоифа гуруҳларига ажратиш ҳамда тест ўтказиш кунлари, тест сменаларини, абитуриент ўтириш ўрнини белгилаш;
Абитуриентнинг мавжуд имтиёз тоифасидан келиб чиққан ҳолда якуний тест натижаларини ҳисоблашда, эълон қилишда фойдаланиш.
Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг шахсий маълумотларини ягона марказлашган базада шакллантириш.
Абитуриентларнинг шахсини идентификациялаш (ЖШШИР, паспорт маълумотлари) ва давлат ахборот тизимлари билан солиштириш орқали текшириш.
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш жараёнини автоматлаштириш.
Абитуриентларнинг имтиёзлари, сертификатлари ва олдинги натижалари асосида маълумотларни текшириш ва ҳисобга олиш.
Тўлов ҳолатини мониторинг қилиш ва тегишли тизимлар билан интеграция орқали текшириш.
Абитуриентларнинг тест синовларида иштирок этиш ҳуқуқини аниқлаш ва назорат қилиш.
Тизимдаги барча фойдаланувчи амалларини (кириш, таҳрирлаш, тасдиқлаш) қайд этиш ва логинг қилиш.
Администраторлар учун мониторинг, назорат ва бошқарув механизмларини таъминлаш.
Статистика, таҳлилий ва бошқарув ҳисоботларини шакллантириш.
Ахборот хавфсизлигини, маълумотларнинг яхлитлиги ва ишончлилигини таъминлаш.