«e-Fitouz» автоматлаштирилган ахборот тизими карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги барча жараёнларни рақамли бошқариш ва автоматлаштириш учун мўлжалланган замонавий ва илғор ечимдир. Тизим экспорт-импорт операцияларини соддалаштиради, фитосанитария сертификатларини олиш жараёнини тезлаштиради ва ўсимликлар карантини соҳасида халқаро интеграцияни таъминлайди. Ушбу тизим фермерлар, тадбиркорлар ва карантин инспекторлари учун сезиларли қулайликлар яратади, экспортни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади ҳамда ўсимликлар карантини соҳасидаги назорат самарадорлигини оширади.
Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш жараёнларини автоматлаштириш.
Экспорт-импорт операцияларини соддалаштириш ва фитосанитария сертификатларини онлайн расмийлаштириш.
Зарарли организмлар тарқалишини мониторинг қилиш.
ePhyto Solutions ҳамда РФнинг «Аргус-Фито» тизимлари билан интеграция қилиш орқали халқаро савдони қўллаб-қувватлаш.
Фойдаланувчилар учун қулай шахсий кабинет яратиш.
Статистик ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш.
Карантин зоналарнинг электрон картасини яратиш ва янгилаб бориш.
Божхона тизими билан интеграциялашган ҳолда экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш.
Рухсат берувчи ҳужжатларни автоматик шакллантириш.
Ҳудудда зарарли организмларни мониторинг қилиш.
Электрон ҳужжат айланиши ва масофавий ишлаш.
Халқаро фитосанитария тизимлари билан интеграциялашув.
Фермерлар ва тадбиркорлар учун шахсий кабинет яратиш.
Статистик ҳисоботларни шакллантириш.
Зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш.
Фитосанитария маълумотларини марказлашган ҳолда бошқариш.
Ўсимликлар карантини соҳасида шаффофликни таъминлаш.
Ходимлар учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан берилган ЭРИ калити орқали.
Тадбиркорлар учун: тизимга кириш Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) орқали идентификациядан ўтган ҳолда шахсий кабинет (cabinet.karantin.uz) орқали амалга оширилади.