solution icon
Кафолатланган ветеринария-санитария хавфсизлигига эга сўйиладиган ҳайвонлар гўштининг ягона электрон маълумотлар базаси
Кафолатланган ветеринария ва санитария хавфсизлигига эга сўйиладиган ҳайвонлар базасининг ягона электрон ахборот тизими. billur.vetgov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Озиқ-овқат билан таъминлаш
  • advantage icon Аҳолини сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш.
  • advantage icon VIS-Billur ахборот порталига киритилган ҳар бир йирик шохли қорамол доимий ветеринария назорати остида бўлади.
VIS-BILLUR

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан оммавий истеъмол учун етказиб бериладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлигини таъминлаш, хавфсизлиги кафолатланган сўйиладиган ҳайвонлар гўшти ахборот тизимининг ягона электрон маълумотлар базасини яратиш.

 

Тизимнинг мақсади ва вазифалари

Вазифалар: 1) ветеринария врачларининг ҳайвонларнинг юқумли касалликларини аниқлаш ва уй ҳайвонларини эмлаш бўйича ишларини рақамлаштириш — 100%; 2) аҳоли ва хўжаликлардаги эмланган уй ҳайвонларини рўйхатга олиш ҳамда ягона маълумотлар базасини шакллантириш — 100%.

Мажбуриятлар: 1) оммавий истеъмол учун етказиб бериладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлигини таъминлаш; 2) уй ҳайвонлари касалликларига ташхис қўйиш ва эмлаш, шунингдек, дори воситаларини қўллаш бўйича ишлар шаффофлигини ошириш; 3) участка ветеринария врачидан тортиб қўмита марказий аппарати ходимигача бўлган барча ветеринария хизмати иштирокчилари ўртасида ахборот алмашинуви самарадорлигини ошириш; 4) манфаатдор ташкилотларга (ҳокимлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқалар) республикадаги ветеринария медицинаси ҳолати ҳақида бир хил ягона маълумотларни тақдим этиш.

Имкониятлари
  • opportunity icon Сўйиладиган ҳайвонлар ягона электрон маълумотлар базасига киритилади ва унга штрих-код тушириш орқали ветеринария назорати ҳамда гўштнинг истеъмолга яроқлилиги кафолатланади.
  • opportunity icon Штрих-кодлар мобил илова орқали истеъмолчиларга нимталанган гўштнинг келиб чиқиши тўғрисида маълумот беради.
  • opportunity icon Гўшт сотишга мўлжалланган савдо объектларида сўйиш жойи ва сўйилган сана каби маълумотлардан тўғридан-тўғри ва эркин фойдаланиш имконини берувчи зарур ускуналар ўрнатилган.
  • opportunity icon Гўшт фақат маълумотлар базасига мос келган тақдирдагина сотувга чиқарилади.