solution icon
Ягона таълим хизматлари портали
Таълим соҳасидаги давлат хизматларини ягона рақамли платформа орқали бошқариш, абитуриентлар, талабалар, таълим муассасалари ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни соддалаштириш, таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш. my.edu.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Таълим муассасаларига кириш учун онлайн ариза юбориш
  • advantage icon Шахсий портфолиони шакллантириш
  • advantage icon Таълимга оид бошқа хизматларидан фойдаланиш
Лойиҳа ҳақида

Ўқувчилар ва талабаларга таълим хизматларини кўрсатишда ортиқча вақт сарфи, транспорт харажатлари, бюрократик тўсиқлар, қоғозбозлик ва бошқа турдаги муаммоларга ягона ечим сифатида ягона таълим хизматлари платформасини кўрсатиш мумкин. Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига ва олий таълим муассасалари талабаларига электрон кўринишдаги хизматларни кўрсатиш кўламини кенгайтириш ҳамда ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида бир қатор таълим хизматларини кўрсатиш ҳам ягона таълим хизматлари портали орқали амалга оширилиши ҳамда таълим жараёнини рақамлаштириш бўйича юқори самарадорликка эришиш имконини беради. 

Порталнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:

  1. таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ва қабул жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
  2. талабалар ва абитуриентлар учун таълимга оид барча хизматларни “бир дарча” тамойили асосида тақдим этиш;
  3. қоғоз ҳужжатлар айланишини камайтириш ва инсон омили билан боғлиқ хатоликларнинг олдини олиш;
  4. давлат органлари ва таълим муассасалари ўртасида маълумот алмашинувини автоматлаштириш;
  5. ижтимоий ҳолат, имтиёз ва субсидия олиш жараёнларида маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилигини ошириш;
  6. талабалар ва абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни ягона, ишончли ва янгиланиб борувчи базада жамлаш;
  7. таълим тизимини бошқариш учун таҳлилий ва статистик маълумотларни реал вақт режимида шакллантириш;
  8. таълим хизматларидан фойдаланиш жараёнида очиқлик ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш;
  9. рақамли давлат хизматлари сифатини ошириш ва фойдаланувчилар учун қулай муҳит яратиш кўзда тутилади.

Тизим вазифалари:
АТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. академик лицейлар, техникумлар ҳамда олий таълим муассасаларининг иккинчи таълим ҳамда магистратурасига кириш бўйича ҳужжат топшириш жараёнларини тўлиқ электрон шаклда ташкил этиш ва автоматлаштириш;
  2. таълим муассасаларига кириш бўйича юборилган аризаларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш жараёнларини ягона платформа орқали амалга ошириш;
  3. техникум ва давлат олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таълим олаётган талабалар учун тўлов шартномаларини электрон шаклда юклаб олиш имкониятини яратиш;
  4. талабалар ва абитуриентлар учун таълим билан боғлиқ давлат хизматларини ягона портал орқали кўрсатиш;
  5. ўқиш жойидан маълумотнома, рейтинг дафтарчаси, ўқув варақаси, транскрипт, ҚР-кодли бакалавр ёки магистр дипломи, электрон ИД карта ва бошқа ҳужжатларни юклаб олиш имкониятини яратиш;
  6. талабалар турар жойига жойлашиш йўлланмаси, қайта ўқиш шартномаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни онлайн юклаб олиш имкониятини жорий этиш;
  7. талабалар ва абитуриентларнинг маълумотларини ягона марказлашган базада юритиш ва янгилаб бориш;
  8. онлайн олимпиадалар ва танловларда иштирок этиш имкониятини жорий этиш;
  9. таълим олганлик тўғрисидаги диплом ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун электрон сўров юбориш имкониятини яратиш;
  10. ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар ҳамда абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат ахборот тизимларидан автоматик олиш ва ҳисобга олиш;
  11. давлат органлари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари билан ўзаро интеграцияни таъминлаш;
  12. фойдаланувчиларга қулай, интуитив ва кўп функцияли веб-интерфейс ҳамда мобил мослашувчанликни таъминлаш;
  13. таълим соҳасидаги жараёнларнинг шаффофлиги, тезкорлиги ва ишончлилигини ошириш;
  14. статистик, таҳлилий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган ҳисоботларни автоматик шакллантириш.

Статистика

2025/2026 ўқув йили қабулида:

академик лицейларга кириш учун 49 мингдан ортиқ, техникумларга кириш учун 294 мингдан ортиқ, техникумларни муваффақиятли тамомлаганларни ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиш бўйича 6,5 мингдан ортиқ, олий таълим муассасаларининг иккинчи таълимига 22,5 мингдан ортиқ ҳамда магистратурасига 40 мингдан ортиқ аризалар қабул қилинди.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Шахсий портфолиони шакллантириш
  • opportunity icon Академик лицей таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш
  • opportunity icon Техникумларга онлайн ариза топшириш
  • opportunity icon Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар учун ОТМларга суҳбат асосида ўқишга қабул бўйича ариза юбориш
  • opportunity icon Иккинчи ва ундан кейинги таълим бўйича ўқишга кириш учун онлайн ариза юбориш
  • opportunity icon Магистратурага кириш учун онлайн ариза топшириш
  • opportunity icon Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловида қатнашиш учун онлайн ариза юбориш
  • opportunity icon Бошқа таълим хизматларидан фойдаланиш