solution icon
"E-mehmon" автоматлаштирилган ахборот тизими
Меҳмонларни жойлаштириш воситаларида вақтинча рўйхатга олишни ҳисобга олиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими. emehmon.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Статистик маълумотлар асосида туризм соҳасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш
  • advantage icon Туристик йиғимларни ҳисобга олиш бўйича ҳисобланган маблағлар устидан ўз вақтида назоратни таъминлаш
  • advantage icon Жараёнларни оптималлаштириш орқали туризм соҳасида бизнесни ривожлантириш.
Лойиҳа ҳақида

Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига биноан жойлаштириш воситаларига келган меҳмонларнинг вақтинча рўйхатга олинишини ҳисобга олиш учун E-mehmon тизими ишлаб чиқилган. Дастур илк бор 2016-йил апрель ойида Тошкент шаҳрида синов режимида ишга туширилган.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Мақсадлар:

  • Ички миграция соҳасида Ўзбекистон Республикасининг миллий ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш.

  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан яшаш ва вақтинча бўлишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартибини бузиш фактларини ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш учун шарт-шароитлар яратиш.

  • Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида тўпланиши ва қайта ишланишини таъминлаш.

  • Лойиҳалаштирилган тизимнинг статистик маълумотлари асосида туризм соҳасини ривожлантириш.

  • Туристик йиғимларни ҳисобга олиш бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида назорат қилишни таъминлаш.

Вазифалар:

  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва назорат қилишни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартибини бузиш фактларини ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлашни автоматлаштириш.

  • Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашни автоматлаштириш.

  • Туристик йиғимларни ҳисобга олиш бўйича ҳисоб-китобларни назорат қилишни автоматлаштириш.

  • Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ноқонуний бўлишининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш бўйича бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш.

Имкониятлари
  • opportunity icon Меҳмонларни (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни) электрон рўйхатга олиш.
  • opportunity icon Паспорт маълумотларини киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имконияти.
  • opportunity icon Маълумотларни ички ишлар органларининг ахборот тизимларига автоматик узатиш
  • opportunity icon Жойлаштирилган меҳмонларни онлайн мониторинг қилиш ва назорат қилиш.
  • opportunity icon Меҳмонлар бўйича статистик ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш.