Лойиҳа фуқароларнинг йўл ҳаракати тўғрисидаги, шу жумладан, уларнинг транспорт воситаларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида олишлари, шунингдек, фуқаролар ва субъектларга тегишли транспорт воситалари билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиш, автотранспорт ойнаси тусини ўзгартириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, тиклаш бўйича онлайн хизмат кўрсатиш ҳамда транспорт давлат рақам белгисини алмаштириш, ўтказиш, сақловдаги ҳолатини кўриш, харидоргир авторақамларга буюртма беришдан иборат.
• аҳолини йўл-транспорт ҳодисалари манбалари тўғрисида тезкор маълумот билан интерактив шаклда хабардор қилиш;
• Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан чиқарилган жарима қарорлари мавжудлиги тўғрисида маълумот олиш, тўлаш ва тўланган жарималар тарихини олиш имкониятини яратиш;
• Электрон хариталарда белги ва йўл-транспорт ҳодисаси бўлган жойлардаги маълумотни кўриш имкониятини яратиш;
• транспорт воситалари эгаларини қабул қилинган рухсатномаларни олиш муддатлари ва ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тўғрисида хабардор қилиш;
• жисмоний ва юридик шахсларга йўл ҳаракати қоидаларининг аниқланган бузилишлари ва йўл инфратузилмасига етказилган зарарлар тўғрисидаги видеоёзувларни жойлаштириш имкониятини яратиш;
• йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тўғрисидаги хабарларни олиш ва жарималарни тўлаш бўйича транзакция хизматларини кўрсатиш.
• ягона статистик ахборот тизимини янада такомиллаштиришни таъминлаш;
• маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик туфайли маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар кўрган шахсларни тизимли таҳлил қилишни тезкорлик билан амалга ошириш;
Умуман олганда автомототранспорт воситаларига оид давлат хизматларини онлайн шаклда кўрсатиш орқали фуқароларга янада қулайликлар яратиш
Road24 мобил иловаси хизматларидан фойдаланиш учун фойдаланувчи телефон рақамига келиб тушган смс-хабар орқали авторизациядан ўтиши талаб этилади.