Аҳолининг ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнидаги иштироки фуқаролик жамиятининг ўзига хос белгисидир. Бугунги кунда замонавий ахборот коммуникацияси технологиялари ҳар бир фуқарога давлат бошқарувида иштирок этишнинг деярли барча босқичларида қатнашиш имконини яратиб бера олади, ҳуқуқ ижодкорлиги ҳам шулар жумласидандир.
Порталда давлат органлари томонидан ишлаб чиқилган тадбиркорлик фаолиятига алоқадор қонун ҳужжатларининг лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жойлаштирилиб, рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчилар мазкур ҳужжатлар борасида ўз таклифларини бериш имконияти яратилган. Келтирилган таклифлар қонун ҳужжати лойиҳаси ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жойлаштирган давлат органи томонидан ўрганиб чиқилиб қабул қилинади ёки асослантирилган рад жавоби берилади.
Фойдаланувчилар жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар борасида нафақат моддама-модда ўз таклифларини билдиришлари, балки мазкур ҳужжатлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб махсус сўровномани тўлдиришлари ҳам мумкин. Сўровнома Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизимини ва мазкур Портални янада ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.
- муаммони, уни тартибга солишнинг мақсади ва мавжуд ечимини таҳлил қилиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишда вужудга келиши мумкин бўлган (вужудга келган) ижобий ва салбий оқибатларни аниқлаш;
- ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган ёки жорий этишга шароит яратадиган қоидаларни аниқлаш;
- тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатлар пайдо бўлишига олиб келувчи қоидаларни аниқлаш
Портал имкониятларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.