Ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри ахборот тизимлари ва ресурсларининг ҳисобини юритиш, давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари ва дастурий технологияларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш имконини беради. Шу билан бирга, реестр мавжуд ахборот тизимларининг функцияларини такрорлайдиган ахборот тизимлари ишлаб чиқилишининг олдини олишга ёрдам беради.
- лойиҳаларни бошқариш маркази (ЛБМ) ва лойиҳа ижрочилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун веб-интерфейслар ва шакллар орқали иштирокчилар учун очиқ бўлган ягона ахборот майдонини яратиш;
- керакли параметрларга эга лойиҳалар ва жорий этилган тизимлар реестрини шакллантириш ва бошқариш;
- лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши устидан календар назоратини, шу жумладан кейинги мониторингни таъминлаш;
- ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларни рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш;
- электрон ҳукумат лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш курсини ташкил этиш;
- экспертиза ўтказишни назорат қилиш;
- экспертиза ҳолатини мониторинг қилиш;
- ижрочилар ва ташаббускорлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил этиш.
Ягона реестр хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.