solution icon
Давлат илмий дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш ягона интеллектуал платформаси
Давлат илмий дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш loyiha.ilmiy.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Илмий лойиҳаларни шакллантириш, топшириш, экспертиза, баҳолаш, молиялаштириш ва мониторинг жараёнларини ягона платформада автоматлаштириш
  • advantage icon Сунъий интеллект асосида тавсиялар шакллантириш, электрон ҳужжат айланишини ташкил этиш ҳамда лойиҳалар ижросини тезкор назорат қилиш
  • advantage icon Фойдаланувчиларнинг роллари ва ваколатларини аниқ белгилаш орқали жараёнларнинг шаффофлиги ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш
  • advantage icon Рақамли назорат ва аудит механизмлари ёрдамида барча муҳим жараёнларни кузатиш, таҳлил қилиш ва назорат қилиш
Лойиҳа ҳақида

Давлат илмий дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш ягона интеллектуал платформаси илмий лойиҳаларни шакллантириш ва мониторинг қилиш жараёнларини ягона электрон муҳитда ташкил этиш учун мўлжалланган бўлиб, лойиҳа топшириш, экспертизадан ўтказиш, баҳолаш, шартномаларни расмийлаштириш, ижрони назорат қилиш ва мониторинг жараёнларини автоматлаштиради. Тизимда фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш, роллар ва ваколатларни бошқариш, илмий лойиҳаларни қабул қилиш, экспертларни бириктириш, баҳолаш натижаларини шакллантириш ҳамда тегишли қарорларни электрон тарзда расмийлаштириш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолатини кузатиш, режа ва амалдаги натижаларни солиштириш, ҳисоботларни қабул қилиш, рақамли назоратни амалга ошириш ва аудит маълумотларини шакллантириш таъминланади. Тизим ахборот хавфсизлиги, маълумотларнинг яхлитлиги, фойдаланувчи ҳуқуқларини чегаралаш ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашув талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлайди.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Танловларга топшириладиган илмий лойиҳаларни тизимда шакллантириш ҳисобига қоғоз ҳужжат айланишини камайтириш
Ахборот тизимидаги жараёнларнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида қабул қилинган илмий лойиҳаларнинг техник ва молиявий экспертизасини тизимнинг ўзида инсон омилисиз (автоматик тарзда) ташкил этиш
Илмий лойиҳаларнинг тасдиқланган иш режасига кўра бажарилиши мониторингини ўрнатилган тартибда ташкил этиш ва ўтказиш
Давлат буюртмаси асосида бажарилган ва бажарилаётган илмий лойиҳалар ҳисоботларининг белгиланган муддатларда тақдим этилиши мониторингини ўрнатилган тартибда ташкил этиш ва ўтказиш
Тизимда давлат буюртмаси асосида бажарилаётган илмий лойиҳалар назорати бўйича махсус функцияни жорий этиш ҳамда жараёнларни реал вақт режимида кузатиш ва мониторинг қилиш.

Имкониятлари
  • opportunity icon Электрон рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш
  • opportunity icon Ҳужжатларни электрон қабул қилиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Танлов ва қабул жараёнларини бошқариш
  • opportunity icon Фойдаланувчилар ва уларнинг ваколатларини бошқариш. Докторантлар ва илмий раҳбарлар маълумотларини юритиш
  • opportunity icon Жараёнлар ҳолатини реал вақт режимида кузатиш ва мониторинг қилиш