solution icon
ДМЕД - Ягона тиббиёт ахборот тизими
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги тиббий жараёнларни рақамлаштириш, беморларнинг ягона электрон тиббий маълумотларини шакллантириш ва тиббий хизматларни самарали бошқариш ҳамда мониторинг қилишни таъминлаш. mis.dmed.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Тиббиёт муассасаларида беморларнинг ягона электрон тиббий картаси шакллантириш ва юритиш имконини беради
  • advantage icon Беморнинг тиббий кўрув тарихи, ташхислари, лаборатория ва диагностик текширув натижаларини ягона тизимда сақлаш имконини беради
  • advantage icon Тиббий хизматлар кўрсатиш жараёнларининг шаффофлиги ва назорат қилинишини оширади
  • advantage icon Электрон рецепт, йўлланма, имтиёзли йўлланма ва бошқа қоғоз ҳужжатлар билан ишлаш хизматларни автоматлаштириш имконини беради
Лойиҳа ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-415-сон қарори 1-банди в-кичик банди ““Электрон согʻлиқни сақлаш” ахборот тизимларининг ягона комплекцини жорий этиш” га асосан ишлаб чиқилган.
Соғлиқни сақлаш тизимида тиббий маълумотларни рақамлаштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва алмашишни таъминловчи ягона ахборот тизими.
Тиббиёт ходимлари, тиббиёт муассасалари маъмурияти, тегишли давлат ташкилотлари ҳамда фуқаролар.

 

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот технологияларидан фойдаланиш даражасини ошириш. Беморларнинг ягона электрон тиббий маълумотлар базасини шакллантириш.Тиббий хизматларни кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш. Фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг қулайлиги ва сифатини ошириш.

Беморлар ва уларнинг тиббий маълумотларини электрон шаклда рўйхатга олиш ва юритиш.

Тиббий кўрик, ташхис, даволаш ва кузатув жараёнларини электронлаштириш.

Электрон тиббий карта ва беморнинг тиббий тарихини шакллантириш.

Электрон рецепт ва дори воситаларини тайинлаш жараёнларини автоматлаштириш.

Лаборатория ва диагностик текширувлар натижаларини электрон шаклда юритиш.

Тиббиёт муассасалари ўртасида тиббий маълумотлар алмашинувини таъминлаш.

Тиббий-статистик маълумотларни автоматик йиғиш ва умумлаштириш.

Таҳлилий ҳисоботлар, статистик маълумотлар ва бошқарув учун зарур кўрсаткичларни шакллантириш.

Бошқа давлат ва идоравий ахборот тизимлари билан интегратсияни таъминлаш.

Тиббий маълумотларни ҳимоя қилиш ва фойдаланувчиларнинг ваколатлари асосида фойдаланишини таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли хизматларни босқичма-босқич кенгайтириш.

Имкониятлари
  • opportunity icon Беморларни электрон рўйхатга олиш
  • opportunity icon Тиббий йўлланмаларни расмийлаштириш
  • opportunity icon Электрон тиббий картани юритиш
  • opportunity icon Шифокор қабуллари ва кўрикларини электрон расмийлаштириш