Тизимни ишлаб чиқиш учун асос Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармони.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ахборот тизимларини бир жойга жамлаш ҳамда хизматларни ягона нуқтадан кўрсатиш.
Агросаноат мажмуидаги давлат ташкилотлари ахборот тизимлари билан узвий интеграцияни таъминлаш орқали маълумотлар долзарблиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш
Тизим мақсадлари:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига давлат ташкилотлари томонидан электрон давлат хизматларини кўрсатишни таъминловчи ягона ахборот майдони сифатида тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш
Агросаноат мажмуига тааллуқли электрон хизматлар кўрсатилиши самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш
Тизим вазифалари:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига электрон давлат хизматларидан кафолатланган ва хавфсиз фойдалана олиш имкониятини тақдим этиш
Агропортал яқинда жорий этилди. Эндиликда функтсионал имкониятлари кенгайтирилиб, такомиллаштириб борилади.