Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига биноан ишлаб чиқилган.
Кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона ахборот маълумотлар базаси, юридик ва жисмоний шахсларга кўчмас мулкнинг кадастр рақамини киритганда мулкнинг маълумотларини кўрсатиш.
Тизим мақсадлари:
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри, жисмоний ва юридик шахсларга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни давлат реестридан эркин кириб олиш имкониятини тақдим этади.
Тизим вазифалари:
Давлат реестридан берилган маълумотномада ҳар қандай турдаги кўчмас мулк объекти тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс этади:
Тизим фойдаланувчилари томонидан объектнинг кадастр рақами орқали берилган сўровга жавобан Кадастр агентлигининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш;
Кўчмас мулк обйектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
Таъқиқ мавжуд/мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар (гаров, хатлаш ва ҳоказо.).
Бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этиш хизматини ўз ичига олади.
Тизимга 01.01.2026y – 06.02.2026й ҳолатига ташриф буюрувчилар сони – 126 142 та, кўришлар сони – 881 050 тани ташкил қилади.
Ахборот тизим билан мавжуд интеграциялар рўйхати:
Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор Узинфосом;
Мажбурий ижро бюроси;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Сўлиқни сақлаш вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Солиқ қўмитаси;
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази;