Android операцион тизимида ишловчи мобил илова бўлиб, фойдаланувчиларга қурилмага ўрнатилган иловаларнинг қандай рухсатларга эга эканлигини таҳлил қилиш имконини беради.
Тизим Android OS’нинг расмий API ва хавфсизлик механизмларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. Илова фойдаланувчи билмаган ҳолда камера, микрофон, SMS, қўнғироқлар, жойлашув (location) каби хавфли рухсатлардан фойдаланаётган иловаларни аниқлашга ёрдам беради.
Мобил илова offline режимда ишлайди.
Фойдаланувчидан ҳеч қандай маълумот йиғмайди.
Фақат фойдаланувчига хавфли илова аниқланганда хабарнома юбориш (Notification) учун рухсат сўрайди.
Мобил қурилмаларда ахборот хавфсизлигини ошириш
Хавфли рухсатларга эга иловаларни аниқлаш
Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш
Android иловалари фаолияти устидан шаффофликни таъминлаш
Қурилмада ўрнатилган иловаларни аниқлаш
Ҳар бир илованинг берилган рухсатларини таҳлил қилиш
Хавфли рухсатлар бўйича огоҳлантириш бериш
Фойдаланувчини хавфсизлик бўйича хабардор қилиш
Check Permission мобил иловасидан фойдаланиш учун мажбурий рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди.